Олмалиқда ишчиларнинг ҳалок бўлиши юзасидан жиноят иши қўзғатилди
3-саҳифа
−
21 Февраль
7179Аввалроқ, Олмалиқ шаҳрида “Enter Engineering” компаниясининг металл тайёрлаш цехидаги (АЗМК-3) вақтинчалик қурилманинг том қисми қулаши оқибатида 3 киши ҳалок бўлгани хабар қилинганди. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.
“Олмалиқ шаҳрида содир бўлган ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 257-моддаси (Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилди”, дейди Бош прокуратура матбуот котиби.
Маълумот учун, мазкур ҳолат оқибатида уч нафар ҳиндистонлик ишчилар воқеа жойида вафот этган, 29 нафари турли даражадаги тан жароҳатлари олганлиги сабабли шифохонага жойлаштирилган. Жабрланган фуқароларнинг 4 нафарига зарур тиббий ёрдам кўрсатилиб, жавоб берилган.
Эслатиб ўтамиз, об-ҳавонинг кескинлашуви ва қалин қор ёғиши оқибатида Олмалиқ шаҳридаги “Қўқон бозорида” ҳам савдо "навес"и қулаш ҳолати юз берганди.
LiveБарчаси