Олмалиқ ҳокими Нурафшонга ўтди
Олам
−
12:01 2898 1 дақиқа
Бугун, 8 июнь куни Тошкент вилояти Нурафшон шаҳрига Қобил Муродқулович Ҳамдамов янги ҳоким этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Нурафшон шаҳрида Халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтган.
Сессия ишида Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев шаҳарни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича келгуси муҳим вазифалар юзасидан маъруза қилди.
Сессияда ташкилий масала кўрилган.
Зойир Мирзаев Нурафшон шаҳар ҳокими лавозимига ҳозирга қадар Олмалиқ шаҳар ҳокими вазифасида хизмат қилиб келган Қобил Муродқулович номзодини тавсия қилган.
Халқ депутатлари Нурафшон шаҳар Кенгаши сессиясида Ҳамдамов Қобил Муродқулович шаҳар ҳокими этиб тасдиқланди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилояти Нурафшон шаҳрининг ҳокими Илҳом Қиличхонов фаолиятини янги вазифада давом эттириши муносабати билан ишдан бўшатилганди.
Live
Барчаси