Олий таълим тизимида энг кўп қайси масалада коррупция учрамоқда?
Жамият
−
07 Ноябрь 2020
7491Бугун, 7 ноябрь куни Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев бошчилигида коррупция ҳолатлари бўйича йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда Олий таълим тизимида ҳам коррупцияни келтириб чиқарувчи омиллар тўлиқ бартараф этилмаганлиги ҳам кўрсатиб ўтилди.
Маълумотларга кўра, ўтган 9 ойда тизимдаги 70 нафар ходимлар таълим жараёни билан боғлиқ жиноятларни содир қилган. Тизимда энг кўп кузатилаётган коррупция ўқишга киритиш масаласи билан боғлиқ бўлиб қолмоқда.
Бош прокурор томонидан нострификация жараёнида коррупциявий омиллар танқид остига олинди.
“Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг ёрдамчиси Ш. шериклари орқали
4 нафар фуқародан хорижий дипломларни нострификация қилиб бериш эвазига жами 6.500 доллар олганда ушланган”, деди Бош прокурор.
Таълим сифатини назорат қилишга масъул идорага хорижий дипломни нострификация қилиш, яъни бошқарув идораси функциясининг берилиши коррупциянинг олдини олиш имконини чеклаши таъкидланди.
LiveБарчаси