Олий суднинг катта консультанти пора билан ушланди
3-саҳифа
−
06 Декабрь 2023
9772Ўзбекистондаги суд тизимида фаолият юритувчи айрим ходимлар пора билан ушланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Билдирилишича, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати катта консультанти фуқародан 10 минг АҚШ доллари олган вақтида қўлга олинган.
Аниқланишича, у муқаддам судланган 2 нафар шахсга нисбатан Олий суднинг Жиноий ишлар бўйича судлов ҳайъатида кассация тартибида кўрилаётган жиноят ишини Фарғона вилоят судига ўтказган ҳолда, уларнинг оқланишига ёрдам беришни ваъда қилган.
Яна бир ҳолатда эса Сурхондарё вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг судья катта ёрдамчиси маҳаллий тадбиркорнинг ишончига кириб, унинг аппеляция босқичида кўрилаётган даъво аризаларини судьялар орқали ижобий ҳал қилиб бериш эвазига 6 минг АҚШ доллари олган вақтида Давлат хавфсизлик хизматининг Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ушланган.
Тезкор суриштирув ҳаракатлари давомида, судья катта ёрдамчиси муқаддам тадбиркорнинг Термиз туманлараро иқтисодий судига киритган даъво аризасини ижобий ҳал қилиб бериш эвазига 2 минг АҚШ доллари талаб қилиб, 600 АҚШ доллари олганлиги ҳам маълум бўлган.
“Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 168- ва 28,211-моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Андижонда туман прокурор ўринбосари ва ёрдамчиси, Самарқандда эса прокурор ёрдамчиси пора олаётганда қўлга олинганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь