Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилига ўринбосар сайланди
Жамият
−
15 Август 2023
4670Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га ўринбосар сайланди. Бу ҳақда Қонунчилик палатасининг матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, бугун, 15 август куни депутатлар Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили ўринбосарини сайлаш тўғрисидаги масалани кўриб чиққан. Муҳокамалардан сўнг Бекзод Наримонов мазкур лавозимга сайланган ва бу ҳақдаги қарор Сенатга юборилган.
“Конституциянинг 93-моддаси биринчи қисмининг 16-банди ҳамда “Олий мажлиснинг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида”ги қонуннинг 5-моддасига асосан Бекзод Наримоновни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ўринбосари лавозимига сайлаш тавсия этилди”, дейилади хабарда.
Маълумот учун, Наримонов бунга қадар Тошкент давлат юридик университетининг бўлим бошлиғи бўлиб ишлаган, у юридик фанлар бўйича фалсафа доктори ҳисобланади.
LiveБарчаси
Тошкент шаҳрининг бош режаси тасдиқланди.
26 Декабрь