Олий Мажлис Сенатининг ўн тўққизинчи ялпи мажлисида қандай қонунлар кўриб чиқилди?
Жамият
−
03 Май 2019
41252019 йил 3 май куни Олий Мажлис Сенатининг ўн тўққизинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлаган эди. Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” каналида маълум қилинишича бўлиб ўтган йиғилишда қуйидаги қонунлар маъқулланди:
• Давлат-хусусий шериклик тўғрисида;
• Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида;
• Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш тўғрисида;
• Яйловлар тўғрисида;
• Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида;
• Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида;
• Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида;
• Турғун органик ифлослантирувчи моддалар ҳақидаги Стокгольм конвенциясини (Стокгольм, 2001 йил 22 май) ратификация қилиш тўғрисида.