Олий диний таълим муассасалари қабул имтиҳонларига ўзгартириш киритилди

Жамият

image

Пандемия шароитида коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш, абитуриентларнинг узоқ вақт бир жойда ўтириб қолишига йўл қўймаслик мақсадида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий диний таълим муассасаларининг қабул имтиҳонларига 2020-2021 ўқув йили учун истисно тариқасида ўзгартириш киритилди. 

Олий диний таълим муассасаларида қуйидагича қабул имтиҳонлари ўтказилади:

Тошкент ислом институти ва Мир Араб олий мадрасасида.

1-блок “Фиқҳ ва ақоид” фани тест синови, 30 та савол, ҳар бир тўғри жавобга 3.2 балл берилади, жами 96 балл;

2-блок “Ўзбекистон тарихи” фани тест синови, 30 та савол, ҳар бир тўғри жавобга 3.1 балл берилади, жами 93 балл. 

Ҳадис илми мактабида.

1-блок “Ҳадис ва мусталаҳул ҳадис” ижодий имтиҳон, жами 96 балл;

2-блок “Ўзбекистон тарихи” фани тест синови, 30 та савол, ҳар бир тўғри жавобга 3.1 балл берилади, жами 93 балл. 

Қайд этилишича, Олий диний таълим муассасаларининг қабул имтиҳонлари Республика махсус комиссияси томонидан карантин тартиблари юмшатилгандан сўнг санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя этилган ҳолда ўтказилади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги ўрта махсус ислом таълим муассасаларида қабул имтиҳонлари 2019-2020 ўқув йилидан бошлаб Давлат тест маркази томонидан катта сиғимли биноларда ўтказиш амалиёти жорий қилинган.

Ўрта махсус ислом таълим муассасаларида 2020-2021 ўқув йили учун ҳам қабул имтиҳонлари Давлат тест маркази томонидан ўтказилиши режалаштирилган. Тест синовлари Давлат тест маркази баёнотида айтиб ўтилганидек, катта сиғимли биноларда видеокузатув остида онлайн трансляция қилинган ҳолда санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя этилган ҳолда ўтказилиши режалаштирилмоқда. 

Олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларида қабул имтиҳонларини ўтказиш вақти бўйича қўшимча маълумот берилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Олий диний таълим муассасалари Мир Араб мадрасаси Тошкент ислом институти

Баҳолаганлар

107

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг