Олимпия ўйинларининг илк ҳафтаси қандай ўтди? (фоторепортаж)

Бу қизиқ

image

Франциянинг Париж шаҳри мезбонлик қилаётган ёзги Олимпия ўйинларининг дастлабки ҳафтаси жуда қизғин баҳсларга бой бўлди. Футбол бўйича Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилишга отланган Олимпия жамоаси мусобақанинг 1-турида Испанияга қарши баҳс олиб бориб, 2:1 ҳисобида мағлубиятга учради. Иккинчи баҳсда Мисрга қарши кечадиган ўйинда очко олишни умид қилган Темур Кападзе шогирдлари Нант шаҳридаги “Божуар” стадионида 1:0 ҳисобида имкониятни бой берди. Шу билан Доминиканга қарши яна битта ўйин қолганига қарамасдан, улар учун Париж Олимпиадаси ўз поёнига етди.

Дзюдо бўйича эса ўзбекистонлик спортчи Диёра Келдиёрова ҳам қувончли, ҳам тарихий ғалабани қайд этди. Негаки у Ўзбекистон тарихида ёзги Олимпиада баҳсларида олтин медаль олган илк аёл спортчи сифатида тарихга кирди. Ҳали шу пайтгача ўзбекистонлик аёл спортчилардан ҳеч ким бундай муваффақиятга эришмаган эди. Ҳозиргача ёзги Олимпия ўйинларида фақат Екатерина Хилько бронза медалини қўлга киритган (Пекин-2008, трамплинда сакраш) ва аёллар орасида медаль олган ягона спортчи эди. Келдиёрова тарих ёзди.

Ҳали олдинда бир нечта баҳслар кутиб турибди. QALAMPIR.UZ Париж-2024 Олимпия ўйинларидан энг қизиқарли ва ажабтовур суратлар ҳамда уларга шарҳларни тақдим қилади.

Олимпия ўйинларининг очилиш маросимига ҳамда беллашувларни томоша қилишга бир қатор машҳурлар ташриф буюрди. Жумладан, АҚШ Президенти Жо Байденнинг рафиқаси, мамлакат биринчи хоними Жил Байден, Халқаро футбол федерацияси (FIFA) президенти Жанни Инфантино, Буюк Британия Бош вазири Кир Стармер, америкалик қўшиқчи ва актриса Леди Гага, америкалик қўшиқчи Снуп Догг, “Vogue” журналининг бош муҳаррири Анна Винтур, америкалик актёр Том Круз ҳамда бошқалар жонли ўйинларни томоша қилди.

Шунингдек, Қирғизистон Президенти Садир Жапаров рафиқаси Ойгул Жапарова билан ўйинларнинг очилиш маросимига борди.Реппер Снуп Догг бадиий гимнастика бўйича саралаш босқичида мухлислик қилди.Кино юлдузи Том Круз ҳам бадиий гимнастика бўйича аёллар саралаш босқичида машҳурлар қаторида эди.

Қўшиқчи ва актриса Леди Гага махсус меҳмонлар жойидан ўйинларни кузатмоқдаЭквадорлик Роналд Забала-Гётшел от спорти бўйича ўтказилаётган мусобақада “Forever Young Vundermaske” лақабли отидан йиқилиб тушди.Бокс бўйича 92 кг вазнда нигериялик Олаитан Олаорега қарши раундлар оралиғида қозоғистонлик Айбек Оралбайнинг мураббийи унга сув сепмоқда.Дзюдо бўйича ўтказилаётган жамоавий баҳсда украиналик Дилшод Холматовга қарши ўзбекистонлик Достон Рўзиев 60 кг вазн тоифасидаги саралаш баҳсида мағлуб бўлди.Голландиялик Лоран де Мунк эркаклар ўртасида спорт гимнастикаси бўйича саралаш босқичида параллель панжарада баҳслашмоқда.Швейцариялик Феликс Вогг ва унинг оти Океан Дао от спорти мусобақасида.

“Божуар” стадионида эркаклар ўртасидаги футбол бўйича Ўзбекистон – Миср учрашуви олдидан ўзбекистонлик мухлислар трибунада қўшиқ айтмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг