Олимпия ўйинларида қатнашиш учун Японияга борган спортчи бедарак йўқолди
Спорт
−
16 Июль 2021
10175Олимпия ўйинларида иштирок этиш учун Японияга келган угандалик спортчи бедарак йўқолган. Бу ҳақда “Спорт экспресс” нашри хабар берди.
Айни пайтда 20 ёшли спортчини қидириш ишлари олиб борилмоқда. Таъкидланишича, Уганда делегацияси Осака префектурасининг Изумисано шаҳрида сўнгги машғулотларини олиб бораётган эди. Шунингдек, Уганда Олимпия терма жамоасида коронавирус ҳолати ҳам аниқланган эди.
У оғир атлетикачи Юлий Секитолеко бўлган ва охирги марта спортчини ярим тунда меҳмонхонада кўришган.
У коронавирус учун тест топширгани ҳам келмаган. Шундан сўнг унинг йўқолгани тўғрисида маҳаллий полицияга хабар берилган.
Япониянинг Изумисано шаҳри (Осака префектураси) маъмурияти полиция билан биргаликда Секитолекони қидириш ишларини давом эттирмоқда.
Маълумот учун, Токио Олимпиадаси жорий йилнинг 23 июлидан 8 августга қадар бўлиб ўтади.
Аввалроқ, Токиода фавқулодда ҳолат жорий этилгани хақида хабар берилган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь