Олимпия машъаласи Эйфель минорасига қўйилиши мумкин
Спорт
−
23 Май 2023 3992 1 дақиқа
Париждаги Олимпиада ташкилий қўмитаси раҳбарияти Эйфель минорасида Олимпия машъаласини қўйиш лойиҳаси устида ишламоқда. Бу ҳақда “Reuters” вазиятдан хабардор манбага таяниб хабар берди.
Маълум қилинишича, ушбу лойиҳа бўйича ишлар икки йилдан буён давом этмоқда. Бироқ олов Олимпиада ўйинлари давомида минорага қўйиладими ёки йўқми, ноаниқлигича қолмоқда. Бундан ташқари, агентлик суҳбатдошининг таъкидлашича, машъалани миноранинг энг тепасига қўйиб бўлмайди, чунки у ерда антенналар жойлашган.
Ташкилий қўмита вакили Эйфель минорасида Олимпия машъаласини ўрнатиш ғоясини инкор этмаган. Шунингдек, у Олимпиада ўйинларининг очилиш кунида машъала ёқиладиган жой ҳозирча аниқланмаганини қўшимча қилган.
Қайд этиш жоиз, Париж Олимпиадаси 2024 йилнинг 26 июлидан 11 августига қадар бўлиб ўтиши режалаштирилган. Россияликларнинг иштироки туфайли бир неча давлатлар олимпиадага бойкот эълон қилган. Россияликларни танловга қабул қилиш бўйича қарор ҳали қабул қилинмаган.
Live
Барчаси