“Олимпия гўзали”нинг чемпионлик либоси сотувга чиқарилди
Спорт
−
21 Февраль 2749 1 дақиқа
Италияда бўлиб ўтган қишки Олимпия ўйинларида олтин медални қўлга киритган нидерландиялик конькида учувчи, ижтимоий тармоқлар орқали “Олимпия гўзали” сифатида танилган Ютта Лердам кийган комбинезон онлайн савдо платформасида сотувга қўйилди. Бу ҳақда “Daily Mail” нашри хабар берди.
Манбанинг хабарига кўра, спортчининг имзоси туширилган пойга формаси айни пайтда 3300 еврога таклиф қилинмоқда. Бу нарх бошқа нидерландиялик спортчиларнинг сотувга қўйилган кийимларига нисбатан анча юқори экани таъкидланмоқда.
Қайд этиш жоиз, жорий йилнинг 9 февраль куни Ютта қишки Олимпияданинг 1000 метр масофага конькида учиш баҳсларида ғолиб чиққанди. Мусобақанинг финал баҳсида нидерландиялик спортчилар ўртасида дуэль кузатилди. Мусобақанинг асосий фаворитлари ҳисобланган Фемке Кок финалда ҳамюрти Ютта Лердам билан баҳслашди. Дастлаб музга чиққан Фемке Кок Олимпия рекордини янгилади. Бироқ, орадан атиги беш дақиқа ўтиб, стартга чиққан Лердам ҳамюртининг натижасини ортда қолдириб, янги рекорд ўрнатди – 1:12.31.
Шу тариқа Ютта Лердам 1000 метр масофадаги баҳсларда Олимпия чемпионлиги ҳамда янги рекорд соҳибасига айланганди.
Live
Барчаси