“Олимпик” футболчиси Россия жамоасига ўтди

Спорт

image

Ўзбекистонлик 22 ёшли футболчи Русланбек Жиянов Россиянинг “Пари НН” клуби билан 3,5 йиллик шартнома имзолади. Бу ҳақда клуб Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, ҳужумчи расман Нижний Новгороднинг Пари шаҳри жамоаси аъзоси бўлсада, мавсум сўнгига қадар “Олимпик” клубида ижара асосида ўйнаб туради.

“Transfermarkt”га кўра, футболчининг нархи 450 минг евро деб баҳоланган.

Маълумот учун, Жиянов 2022/2023 йилги мавсумда Ўзбекистон Суперлигасида 25 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урган ва 4 та голли узатмани амалга оширган. Шунингдек, у ёшлар терма жамоаси (U23) билан биргаликда Осиё Кубоги финалига қадар етиб борган.

Русланбек 2022 йилнинг ноябрь ойида Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида Россияга қарши ўртоқлик учрашувида (0:0) дебют ўйинини ўтказганди.

Муҳсинжон Умурзоқов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Олимпик Русланбек Жиянов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг