Олимпиадада коронавирусга чалинганлар сони 100 дан ошди

Олам

image

Токиода-2020 ёзги Олимпия ўйинларида аккредитациядан ўтганлар орасида коронавирусга чалинганлар сони 133 нафарга етди.

Сўнгги суткада Олимпиада доирасида мамлакатга келган яна 10 кишида COVID-19 аниқланган. Касалликка чалинганлар орасида икки спортчи, олти нафар делегация аъзоси, бир ходим ва журналист бор. Уларнинг бари карантинга олинган.

Маълумот учун, пандемия сабаб 2021 йилга кўчирилган Олимпиада ўйинлари жорий йилнинг 23 июль куни Токио шаҳрида старт олди ва 8 августгача давом этади.


Мақола муаллифи

Теглар

Олимпиада

Баҳолаганлар

143

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг