Олимпиада-2020 ўйинлари қачон ўтказилиши аниқ бўлди
Олам
−
18 Январь 2021
8358Японияда жорий йилда коронавирус пандемиясига қарамай, Олимпиада ўйинлари белгиланган тартибда ўтказилади. Бу ҳақда Япония Ҳукумати вакили Катсунобу Като маълум қилган.
"Олимпиадага масъул одамлар ўйинларга биргаликда муваффақиятли тайёргарлик олиб бориш ва уларни ўтказиш учун ҳаракат қилмоқда. Ҳукумат уларни қўллаб-қувватлаш учун барча чораларни кўради", деган Ҳукумат вакили.
Маълумот ўрнида, Токиодаги Олимпия ва Паралимпия ўйинлари 2020 йилнинг ёзида бўлиб ўтиши керак эди, аммо мусобақалар пандемия сабабли, бир йилга қолдирилган. Ҳозирда Олимпия ўйинларини 2021 йил 23 июлдан 8 августгача, Паралимпия ўйинларини эса 24 августдан 5 сентябргача ўтказиш режалаштирилган.
Аввалроқ, Япония халқи пандемия сабабли 2021 йилда ҳам Олимпия ва Паралимпия ўйинлари ўтказилишига қаршилик қилаётгани ҳақида хабар бергандик.
Японияда коронавирусга чалинганларнинг умумий сони 331 мингдан ошган. 248 мингдан кўп бемор соғайган. 4 минг 305 киши вафот этган.
LiveБарчаси