Олимпиада ўйинлари 2021 йилда ҳам ўтказилмаслиги мумкин
Олам
−
11 Январь 2021
4977Япония халқи 2021 йилда Олимпия ва Паралимпия ўйинлари ўтказилишига қаршилик қилмоқда. Бу ҳақда “Kyodo” хабар берган.
Манбага кўра, японларнинг 35 фоизи Олимпия ўйинларини бекор қилишни, 45 фоизи эса кейинга қолдиришни ёқлаган.
Маълумот ўрнида, Токиодаги Олимпия ва Паралимпия ўйинлари 2020 йилнинг ёзида бўлиб ўтиши керак эди, аммо мусобақалар пандемия сабабли, бир йилга қолдирилган. Ҳозирда Олимпия ўйинларини 2021 йил 23 июлдан 8 августгача, Паралимпия ўйинларини эса 24 августдан 5 сентябргача ўтказиш режалаштирилган.
Японияда коронавирусга чалинганларнинг умумий сони 289 мингдан ошган. 220 мингдан кўп бемор соғайган. 3 минг 850 киши вафот этган.
Таъкидланишича, Японияда аҳолини коронавирусга қарши оммавий эмлаш 2021 йил февраль ойидан олдин бошланмайди.