Олимларнинг боши қотган: Ҳиндистонда номаълум касалликка чалинганлар кўпайяпти

Олам

image

Ҳиндистоннинг турли нуқталарида сўнгги 1,5 ойда 700 дан ортиқ одам касалланди. Олимлар бу қандай касаллик эканини, унинг паталогиясини аниқлай олмаяпти

Манбаларда айтилишича, одамлар нормал ҳаёт кечиришади, сўнгра бирдан ҳушидан кетиб, ерга йиқилади ва титроқ бошланади. Бир ярим ой ичида бир касалликнинг ўлим билан якунланган ҳолатлар ҳам қайд этилди.

Сўнгги икки кун ичида 29 кишида шундай ҳолат содир бўлди. улардан бири вафот этди, қолганлари дарҳол Дендулуру ҳудудида жойлашган Бирламчи тиббий ёрдам маразига етказилди. 

ЖССТ ҳамда расмийлар номаълум касалликнинг сабабини аниқлаш учун нафақат қон, балки сув ва маҳаллий озиқ-овқат маҳсулотларидан кўплаб намуналарни тўплашди. Айни пайтда, натижалар ҳанузгача номаълум ва мутасаддилар бу ҳақда мутахассислар бир муддат ўтгач маълумот беришини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, Ҳиндистонда ўтган йилнинг 5 декабридан фуқаролар номаълум касалликдан шикоят қила бошлаганди. Шундан сўнг ЖССТ касаллик сабабини ўрганиш учун Ҳиндистонга ўз мутахассисларини юборишини маълум қилганди. Касалликнинг авж олишига қўрғошин ва никелдан заҳарланиш сабаб бўлиши мумкин, деган тахминлар мавжуд


Мақола муаллифи

Теглар

Ҳиндистон

Баҳолаганлар

727

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг