Олимлар Ердаги ҳаёт қачон йўқ бўлиб кетишини ҳисоблаб чиқди
Технология
−
04 Март 2021
48396NASA ва Япониянинг Тохо университети олимлари Ер сайёраси кейинги миллард йил ичида кислородга бой атмосферани йўқотишини, бу сайёрадаги деярли барча ҳаётларнинг ўлимига сабаб бўлишини аниқлади. Тадқиқот “Nature” журналида чоп этилган.
Тадқиқот муаллифлари иқлим, геологик фаоллик, биологик жараёнлар ва Қуёш фаоллиги каби омилларни ҳисобга олган ҳолда Ернинг симуляциясини тайёрлаган. Маълум бўлишича, қуёш исиши билан карбонат ангидрид молекулалари томонидан иссиқлик ютилиши ва уларнинг йўқ қилиниши туфайли атмосферадаги карбонат ангидрид миқдори туша бошлайди. Шунингдек, Озон қатлами ҳам йўқолиб кетади.
Карбонат ангидрид даражаси тахминан 10 минг йилдан кейин фавқулодда қуйи даражадан пастга тушганда, ўсимликлар энди фотосинтез жараёнини қўллаб-қувватлай олмайди ва йўқ бўлиб кетади. Атмосферадаги кислород ҳам камаяди, бу эса барча қуруқлик ва денгиз ҳайвонларига зарар етказади.
Шу билан бирга, метан ажралиб чиқа бошлайди, бу эса тирик мавжудотларнинг йўқ бўлиб кетишини тезлаштиради. Ерда фақат мураккаб организмлар ҳосил бўлишидан олдинги биосферага ўхшаб анаэроб микроорганзимлар қолади.
LiveБарчаси