Олимлар кундузги уйқунинг хавфи ҳақида огоҳлантиришди

Саломатлик

image

Хитойлик олимларнинг аниқлашларича, кундузги уйқу инсульт хавфини оширар экан. Бу ҳақда EurekAlert хабар бермоқда.

Тунги уйқунинг тўққиз ёки ундан ортиқ вақтга чўзилиши ҳам худди ана шундай хатарни келтириб чиқариши айтилди.

Ухань фан ва технология университети мутахассислари тажриба ўтказишди. Олимлар олти йил мобайнида 31,7 минг кишини кузатиб боришди. Уларнинг 8 фоизи кундузи 1,5 соат, 24 фоизи тўққиз ва ундан ортиқ вақт мобайнида ухлаши маълум бўлди. 

Тадқиқот натижаларига кўра, кундузи 7-8 соатдан ортиқ ухлайдиганларнинг инсультга учрашлари хавфи 23 фоиз, 9 ва ундан ортиқ вақт давомида ухлайдиганларнинг ушбу дардга йўлиқиш ҳолати 85 фоиз бўлиши маълум бўлди.

Сарвар Раҳимов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

кундузги уйқу инсульт

Баҳолаганлар

207

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг