Олимлар коронавируснинг иккита янги штаммини аниқлади

Олам

image
Хавф яқин: “британиялик” коронавирус Россияга кириб борди north_east

Хавф яқин: “британиялик” коронавирус Россияга кириб борди

AҚШнинг Огайо университети олимлари коронавируснинг иккита янги штаммини аниқлади, улардан бири "британча" штамм билан ўхшашликларга эга, иккинчи штамм вируси эса янада юқумли эканлиги айтилмоқда.

Огайо университетининг баёнотида айтилишича, биринчи мутация, "британча" штаммга ўхшаш бўлса-да, лекин у AҚШда пайдо бўлган. Иккинчи штамм илгари SARS-Cov-2 да топилмаган учта генетик мутацияга эга.

Бу штаммларнинг биринчиси яқинда Огайо штатидаги бир беморда топилган ва олимлар ҳозирча унинг қанчалик кенг тарқалгани ҳақида аниқ фикрга кела олмаяпти. Иккинчи штамм Колумбус шаҳрида 2020 йил декабрь ойи охири — 2021 йил бошларида кўпая бошлаган.

Олимларнинг фикрига кўра, иккинчи штаммдаги мутациялар вируснинг юқумлилик ҳолатини ва шу билан касалликнинг одамдан одамга ўтишини кучайтириши мумкин. 

Тадқиқотчилар ушбу мутациялар вакциналарнинг самарадорлигига таъсир қилади деб хулоса қилиш учун ҳали асослар йўқлигини таъкидладилар.

Эслатиб ўтамиз, декабрь ойининг ўрталарида Буюк Британияда SARS-CoV-2 коронавирусининг янги мутацияси аниқлангани маълум бўлди. Кейинчалик, Буюк Британия расмийлари мамлакатда аниқланган коронавирус штамми тезроқ тарқалаётганини ва аҳолидан янада эҳтиёткорликни талаб қилишини тасдиқладилар. Янги штамм одатдаги штаммга қараганда 70 фоиз  кўпроқ юқумли деб тахмин қилинган бўлса-да, ҳали ўлим ҳолатлари ёки госпитализация нуқтаи назаридан хавфли эканлигини тасдиқлайдиган асос йўқ.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус

Баҳолаганлар

130

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг