Олимлар коронавирус тепакал эркаклар учун янада хавфли эканлигини аниқлашди

Саломатлик

image

Шифокорлар эркакларда соч тўкилишига олиб келадиган андроген гормонини Испания шифохоналарида учраган энг ёмон COVID-19 ҳолатлари билан боғлашди. Тепакал эркакларда коронавирусни юқтириш хавфи кўпроқ, чунки улар вирусларга ҳужайраларга ҳужум қилишига ёрдам берадиган гормонларни олиб юришади, дейди олимлар.

Daily Mail” хабарига кўра, ушбу кашфиётни АҚШда коронавирусдан вафот этган биринчи америкалик шифокор, тепакал доктор Франк Габринанинг шарафига "Габрина белгиси" деб аташ мумкин.

"Биз ишонамизки, андрогенлар ёки эркак гормонлари вируснинг бизнинг ҳужайраларимизга киришига йўл очади", деди Ушбу тадқиқотнинг етакчи муаллифи, Браун университети профессори Карлос Вамбьер.

Профессор Испанияда иккита тадқиқот ўтказди. Унда коронавирус билан касалланган эркаклар гуруҳи иштирок этди.

Мадриднинг учта касалхонасида 122 беморда ўтказилган битта тадқиқотда коронавирус тести ижобий чиққан эркакларнинг 79 фоизи тепакал эди. Ушбу тадқиқот материаллари Америка Дерматология академиясининг журналида (Journal of the American Academy of Dermatology) чоп этилди.

Илгари Испанияда 41 беморни ўрганиш шуни кўрсатдики, уларнинг 71 фоизи тепакал эди. Олимларнинг таъкидлашича, бу нисбатан кичик тадқиқотлар эди, шунинг учун қўшимча ишларни бажариш лозим топилган.


Мақола муаллифи

Теглар

коронавирус

Баҳолаганлар

407

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг