Олимлар қаришни тўхтатадиган дорини топди
Бу қизиқ
−
20 Февраль 2021
16065Япониялик олимлар қаришни тўхтата оладиган ва танани ёшартирадиган дорини аниқлади.
Токио университетининг Тиббиёт илмий-тадқиқот институти профессори Макото Наканисига кўра, келаси беш-ўн йилликда ушбу доридан фойдаланиш бошланиши мумкин.
Қайд этилишича, ёшга боғлиқ қариш органларда яллиғланиш жараёнларини қўзғатадиган ҳужайралар тўпланиши билан боғлиқ. Ушбу ҳужайралардан бири қариган ёки сенесцент ҳужайра деб номланади.
Айнан улар вақт ўтиши билан бўлиниш қобилиятини йўқотиб, органларда тўпланади ва қаришга олиб келади.
"Агар бу ҳужайралар олиб ташланса, улар қўзғатадиган яллиғланиш жараёнларини тўхтатиш ва натижада қариш аломатларини сезиларли яхшиланишига эришиш мумкин бўлади", деб тушунтирган олим.
Аниқланишича, қариган ҳужайралар глутаминни глутамик кислотага айлантирадиган GLS1 ферментига муҳтож экан.
Таъкидланишича, ушбу ферментнинг ингибиторидан фойдаланиш орқали қаришни қўзғатадиган ҳужайраларни йўқ қилиш мумкин.
Ушбу гипотезани синаб кўриш учун олимлар қари сичқончада тажриба ўтказган. Натижада сичқончанинг буйраклари, жигари ва ўпкалари ишлаши яхшиланган ва умуман унинг танаси кучайгани сезилган.
LiveБарчаси