Олимлар “Даун синдроми”ни даволаш усулини ишлаб чиқди

Бу қизиқ

image

Японияда олимлар “Даун синдроми”ни даволаш усулини ишлаб чиқди. Бу ҳақда PNAS Nexus илмий журнали хабар берди. 

Мамлакатдаги Миэ университети тадқиқотчилари гуруҳи “Даун синдроми”ни келтириб чиқарадиган қўшимча 21-хромосомани олиб ташлаш имконини берувчи процедураани ишлаб чиқди.

Ўз ишларида олимлар CRISPR/Cas9 геномини таҳрирлаш технологиясидан фойдаланиб, уни фақат хромосоманинг “қўшимча” нусхасини мақсадли олиб ташлаш учун мослаштирди.

“Даун синдроми” инсон ҳужайраларида 21-хромосоманинг иккита ўрнига учта нусхаси мавжуд бўлганда юзага келади. Қўшимча генетик материал туғма юрак нуқсонларидан тортиб, ўрганиш ва нутқда қийинчиликларга қадар кенг кўламли касалликларни келтириб чиқаради.

Тадқиқотчилар CRISPR/Cas9 молекулалари фақат трисомик хромосомани мақсад қилиб, қолганларини ёлғиз қолдирадиган ёндашувни ишлаб чиқди. Лабораторияда ўстирилган ҳужайраларни таҳрирлашда улар қўшимча хромосоманинг тўлиқ йўқолишига эришди.

Шундан сўнг ген экспрессияси нормаллашди: асаб тизимининг ривожланиши билан боғлиқ генлар фаоллашди ва метаболизм учун масъул генларнинг фаоллиги пасайди. Бундан ташқари, ҳужайралар тезроқ ўсиб, бўлинишни бошлади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Япониянинг Нара тиббиёт университети профессори Ҳироми Сакаи бошчилигидаги олимлар гуруҳи янги турдаги, исталган гуруҳдаги беморларга қуйилиши мумкин бўлган сунъий қон ишлаб чиққанди.


Мақола муаллифи

Теглар

Япония Даун синдроми CRISPR/Cas9

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг