Олимлар Антарктидада илк бор бодринг етиштирди
Бу қизиқ
−
25 Ноябрь 2023 10379 1 дақиқа
Россиялик олимлар Антарктидадаги “Восток” станциясида илк бор бодринг етиштириб, ундан мўл ҳосил олди. Бу ҳақда Арктика ва Антарктика тадқиқот институти матбуот хизмати хабар берди.
“Восток” станциясида биринчи марта бодринг ҳосили йиғиб олинди. Экилган кундан бошлаб 60 кун ичида 16,5 килограмм ҳосил олишга муваффақ бўлдик”, дейилади олимларнинг маълумотида.

Аввалроқ россиялик қутб тадқиқотчилари биринчи марта Антарктидада муваффақиятли тарзда тарвуз етиштирган эди. Институт вакилларининг таъкидлашича, станцияда бодринг етиштириш тарвуздан кўра осонроқ кечган, чунки улар камроқ парваришни талаб қилади.
Қайд этилишича, “Восток” станциясидаги иккита иссиқхонада тупроқсиз “панопоника” технологияси асосида йилига бир квадрат метр майдонда 100 килограммгача бодринг, 29 килограмм помидор, 11 килограмм ширин қалампир, 149 килограмм карам етиштириш мумкин.
Live
БарчасиНетаняху Трамп билан телефонлашди
24 Апрель
Ню-Ёркда черков ёниб кетди
24 Апрель