Олимлар 3,7 млн ёшли одамнинг юзини қайта тиклади

Бу қизиқ

image

Олимлар инсониятнинг жуда қадимги аждодларидан бири бўлган инсоннинг юзини қайта тиклади. Бу ҳақда “Science” хабар берди.

Маълум бўлишича, бу қолдиқ “Little Foot” деб аталган ва у тахминан 3,7 миллион йил олдин яшаган. 1980 йилда Жанубий Африкадаги ғордан топилган. 

Дастлаб фақат кичик оёқ суяклари топилгани учун ҳам унга “Little Foot”, яъни “Кичик оёқ“ номи берилган. Кейинчалик эса ғор деворига ёпишиб қолган деярли бутун тана скелет аниқланган. Уни тошдан ажратиб олиш учун олимларга қарийб 15 йил керак бўлган.

Тадқиқотни Франциядаги “University of Poitiers” олимлари олиб борган. Палеоантрополог Амелие Бодет бошчилигидаги жамоа қадимги бош суягини компьютер орқали йиғиб, унинг юз кўринишини тиклашга муваффақ бўлган

Ушбу топилма “Australopithecus” деб аталадиган қадимги одам аждодлари гуруҳига кириши аниқланган. Аммо унинг аниқ қайси турга тегишли эканини аниқлаш қийин бўлган. Чунки, бош суяги миллионлаб йиллар давомида тош босими остида эзилиб, шакли ўзгарган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Нигер ҳудудида Чикаго университети палеонтологлари бошчилигидаги халқаро олимлар гуруҳи томонидан Spinosaurus mirabilis (“ажойиб тиконли калтакесак”) деб номланган янги тур қолдиқлари топилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Science қайта тиклаш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг