Олим Давлатов Президентга маслаҳатчи бўлди

Жамият

image

Бугун, 13 август куни Олим Давлатович Давлатов Ўзбекистон Республикаси Президентининг вакиллик органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Президент тегишли фармонни имзолади.

Маълумот учун, Олим Давлатов – адабиётшунос, шарқшунос, навоийшунос. У 1976 йилда Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида туғилган. 1998 йилда Тошкент Давлат университети (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети) Шарқшунослик факультетини тугатган. Тошкент давлат шарқшунослик институти (ҳозирги университет) аспирантураси (1999-2002) ни тамомлаган. Алишер Навоийнинг 4 жилдли “Хазойин ул-маоний” куллиёти (2011), Ҳофиз Шерозийнинг “Девон”и (2012) ни луғат ва изоҳлар билан нашрга тайёрлаган. Навоийнинг “Насойим ул-муҳаббат” тазкирасини ҳозирги ўзбек адабий тили меъёрларига мувофиқлаштириб, нашр эттирган (2015). 2026 йил 28 майда Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими фахрий унвони билан тақдирланган. Алишер Навоий номидаги халқаро жамоат фонди директори лавозимида ишлаб келган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Русланбек Қуролтаевич Давлетов Ўзбекистон Республикаси Президентининг вакиллик органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилгани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг