Президент Спичрайтери ўз лавозимида қолди
Жамият
−
14 Июль 7033 2 дақиқа
Хайриддин Мадриддинович Султонов Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси – Спичрайтери лавозимида қолди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.
Маълумот учун, Хайриддин Султонов 1978 йилда Тошкент давлат университетининг (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети) журналистика факультетини тугатган. Меҳнат фаолиятини “Гулистон” журналида бошлаб, кейин “Ёшлик” журналида, Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриётида фаолият кўрсатган.
Унинг “Қуёш барчага баробар”, “Бир оқшом эртаги”, “Онамнинг юрти”, “Умр эса ўтмоқда”, “Бобурнинг тушлари”, “Бобурийнома” маърифий романи, “Тўқчилик ва йўқчилик”, “Саодат соҳили” каби насрий китоблари нашр этилган. Шунингдек, у “Чангак”, “Мозийдан бир саҳифа”, “Меҳробдан чаён” каби видеофильмлар, “Тушларимда кўриб йиғлайман”, “Ёлғиз ёдгорим” каби бадиий ва ҳужжатли фильмлар сценарийлари муаллифи саналади.
Хайриддин Султонов 1996 йил “Шуҳрат” медали, 2003 йил “Меҳнат шуҳрати” ордени, 2006 йил “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист” унвони ҳамда 2016 йил “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан тақдирланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармони билан Абдулазиз Ҳафизович Комилов, Ғофуржон Ғаниевич Мирзаев, Равшан Аюбович Ғуломов, Сардор Ўктамович Умурзоқов, Мансурбек Полвонзода Оллоёров ҳамда Русланбек Қуролтоевич Давлетов Президент маслаҳатчилари лавозимига тайинланганди.
Live
Барчаси