Олдин четга, кейин халққа. 2021 йилда машина экспорти кескин ошди
Жамият
−
28 Январь 2022
7068Ўзбекистонда 2021 йил енгил автомобиль экспорти 10 401 тага ошди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси Матбуот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, 2021 йилда Ўзбекистон 10 давлатга қиймати 281,8 млн АҚШ долларига тенг бўлган 28 952 та енгил автомобиль экспорт қилган.
Енгил автомобиль экспорти 2020 йилга нисбатан солиштирилганда 10 401 тага ошган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2021 йил 2020 йилга нисбатан 43 413 дона кам автомобиль ишлаб чиқарилган.
Маълумот учун, 2021 йилда энг кўп ишлаб чиқарилган энгил автомобиль Cobalt (71 082 дона) бўлган.
Шу ўринда таъкидлаш керак, ўзбекистонликлар автомобиль харид қилиш учун ойлаб навбат кутади. Хусусан, айни вақтда минглаб, балки ўн минглаб навбат шаклланган.
Аввалроқ, “UzAuto Motors” микросхемалар етишмовчилиги сабабли автомобилларини магнитоласиз ишлаб чиқаришини маълум қилди.
LiveБарчаси