Октябрда Россияда ўзбек фильмлари ҳафталиги бўлиб ўтади

Маданият-санъат

image

Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ўзаро алоқалар йилдан-йилга кенгайиб, икки давлат ўртасида дипломатик алоқалар ва  дўстлик ришталари тобора мустаҳкамланмоқда. Барча соҳаларда, айниқса, маданият ва санъат соҳасида ҳамкорлик изчил ривожланмоқда. 

Ана шу анъананинг давоми сифатида жорий йилнинг 1-5 октябрь кунлари Россиянинг Москва ва Қозон шаҳарларида “Ўзбек киноси кунлари” ўтказилади. 

Мазкур ҳафталик Россия Федерацияси Маданият вазирлиги, Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси, “Ўзбеккино”, “Фестсинема” ва “Дом кино” томонидан ташкиллаштирилмоқда.

Фильмлар намойишига кириш бепул бўлади. 

Ҳафталик давомида 14 та ўзбек фильми, жумладан 4 та ҳужжатли фильм намойиш қилинади. 
 


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбеккино намойиш

Баҳолаганлар

20

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг