ОКМК стадиони Осиё Чемпионлар лигаси саралаши учун рўйхатдан ўтди
Спорт
−
11 Июль 2023 3505 1 дақиқа
Олмалиқ шаҳрининг ОКМК клуби Осиё Чемпионар лигаси (ОЧЛ) саралаш учрашувини ўз уй аренасида ўтказади. Бу ҳақда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси (ЎзПФЛ) матбуот хизмати хабар берди.
Манбага кўра, Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) ОКМК стадионини ОЧЛ учун рўйхатдан ўтказган. ОФК комиссари саралаш баҳси олдидан стадионни тўлиқ инспекция қилади. Комиссарнинг ижобий хулосаси ОКМК учун гуруҳ беллашувларида ҳам шу стадиондан фойдаланишни кафолатлаши мумкин. Бунинг учун мусобақанинг ОКМК гуруҳ босқичига йўл олиши керак.
“ОКМК майдони расмий учрашувларни қабул қилишга тайёр. Прожектор эса 1 августга қадар талаб этилган кўринишга келтирилади”, дейилади ЎзПФЛ хабарида.
Саралашда ОКМК 15 август куни Уммоннинг “Ас-Сииб” клубига қарши майдонга тушади. Ушбу қарама-қаршилик 20:00 да старт олади.
Маълумот учун, Миржалол Қосимов мураббийлигидаги ОКМК клуби ҳозирда Ўзбекистон чемпионатида 23 очко билан 5-ўринда бормоқда. Жамоа Суперлигадаги навбатдаги ўйинини 29 июль куни Сурхонга қарши мезбон мақомида ўтказади.
Live
БарчасиРоналдудан яхшироғини топа олмайсиз – Трамп
06 Декабрь
Наманганда яна зилзила бўлди
06 Декабрь