Охирги уч ҳафта ичида 1 миллионга яқин фаластинлик Рафаҳни тарк этди – БМТ

Олам

image

Сўнгги уч ҳафта ичида Ғазо сектори жанубидаги Рафаҳ шаҳридан 1 миллионга яқин фаластинлик қочиб кетди. Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Фаластинлик қочқинларга ёрдам кўрсатиш ва ишлар агентлигининг ижтимоий тармоқда эълон қилинган хабарида айтилади. 

Ҳисоботда қайд этилишича, сўнгги уч ҳафта ичида камида 1 миллион фаластинлик Рафаҳни тарк этиб, Ғазо секторининг турли ҳудудларига кўчиб ўтишга мажбур бўлган. 

“Анклавда хавфсиз жой йўқлиги сабабли борар жойи йўқ фаластинликлар Исроилнинг давом этаётган ҳужумлари туфайли бошпана излашга мажбур бўлди. 

Бундан ташқари, агентлик озиқ-овқат ва сув етишмаслигига эътибор қаратди.

“Ҳар куни Ғазо секторидаги фаластинликларга ёрдам ва ҳимоя қилиш деярли имконсиз бўлиб қолмоқда”, дейилади ташкилот баёнотида.

Аввалроқ, 7 май куни Исроил армияси анклавнинг Миср билан чегарасидаги Рафаҳ назорат-ўтказиш пунктининг Фаластин қисми устидан назорат ўрнатилгани ҳақида хабар берган эди. 

26 май куни Исроил Халқаро жиноий суд қарорига зид равишда Ғазо секторидаги Рафаҳ шаҳридаги фаластинлик қочқинлар лагерига ҳужум қилди. Исроил ҳужумида камида 45 нафар фаластинлик, жумладан аёллар, болалар ва қариялар ҳалок бўлди. Бундан ташқари, яна 249 фаластинлик яраланган.


Мақола муаллифи

Теглар

БМТ Ғазо Рафаҳ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг