Охирги 4 йилда бюджетдан спортга ажратилаётган маблағ 3 триллион сўмга ошди

Спорт

image

Бугун, 13 февраль куни бўлиб ўтаётган Ўзбекистон Республикаси Президенти, Миллий Олимпия Қўмитаси раиси Шавкат Мирзиёев раислигидаги видеоселекторда Мирзиёев спорт соҳасининг шунчаки ўйин ва мусобақалар эмас, миллат генофонди бўлиши кераклигини билдирди. 

“Мамлакатнинг қудрати ва обрў-эътиборини бутун дунёга тараннум этадиган энг таъсирчан восита, энг устувор вазифа деб билишимиз шарт”, дейди Президент.

Шу боис Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёргарлик бўйича биринчи марта бундай катта йиғилиш ўтказилаётгани қайд этилди.

Сўнгги тўрт йилда бюджетдан спортга ажратилаётган маблағ 1,5 триллион сўмдан 3 триллион сўмга ошди, мураббийларнинг ўртача маоши 2 баробар кўпайди, 101 та йирик спорт объектлари янгидан қурилди, 67 таси реконструкция қилинди.

Спортчиларнинг Парижда эришган ютуқлари бу ислоҳотларнинг ёрқин натижалари ҳисобланади. 

“Энг асосийси, бу натижалар ёшларни, ота-оналарни спортга бўлган муносабатини ўзгартирди. Кўп ёшларимизда “Мен ҳам чемпион бўламан”, деган шижоат пайдо бўлди”, дейди давлат раҳбари.


Мақола муаллифи

Теглар

Президент Шавкат Мирзиёев Миллий Олимпия Қўмитаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг