Оқ уй Украинага ATACMS ракеталарини етказиб беришга иккиланяпди – NYT
Олам
−
12 Июль 2023
5144АҚШ Президенти Жо Байден маъмурияти расмийлари Украинага ATACMS тактик баллистик ракеталарини етказиб бериш-бермаслик масаласини муҳокама қилмоқда. Бу ҳақда кеча, 11 июль куни манбаларига таяниб “The New York Times” хабар берди.
Нашрнинг АҚШ ва Европадаги суҳбатдошларига кўра, Байден маъмуриятида Киевга ATACMS етказиб бериш бўйича мунозаралар давом этмоқда. АҚШ мудофааси расмийлари ATACMS арсенали нисбатан кичик экани, ракеталар эса Пентагоннинг бошқа режалари учун мўлжалланганини айтмоқда.
Lockheed Martin компанияси вакилининг сўзларига кўра, 1980 йиллардан бери 4000 га яқин ATACMS ишлаб чиқарилган. Уларнинг Украинага ўтказилиши АҚШ Қуролли кучларининг бошқа қайноқ нуқталардаги тайёргарлигини хавф остига қўйиши мумкин.
Манбага кўра, Қўшма Штатлар Украина қўшинларига қарши ҳужум учун ракеталар етишмаётганини тан олган бўлса-да, Киевга ракеталарни топширишда иккиланяпти.
Маълумот учун, Буюк Британия ва Франция расмийлари ҳам Украинага узоқ масофали ракеталар етказиб берилишини эълон қилган. ATACMS эса тахминан 300 километрдан кўпроқ узоқликкача уча олади. Бу Лондон ва Париж томонидан етказиб берилган ракеталардан 64 км кўпроқ масофадаги нишонга зарба беришни англатади.
LiveБарчаси