Оқ уй Россиянинг Байденга қарши санкцияларига муносабат билдирди
Олам
−
16 Март 2022
21253Расмий Москванинг жавоб санкциялар рўйхатига киритилган Америка раҳбарияти вакиллари Россияга сафар қилишни режалаштирмаган ва рус банкларида ҳисоблари йўқ. Оқ уй вакили Жен Псаки Москванинг тақиқларига шундай муносабат билдирди.
“Бу сизни ҳайратда қолдириши мумкин, лекин ҳеч биримиз Россияга сайёҳлик сафарини режалаштирмаяпмиз, у ерда ҳеч биримизнинг киришимиз керак бўлган банк ҳисобимиз йўқ... Шундай экан, биз олдинга интиламиз”, деб жавоб берган Псаки Россия томонидан киритилган чекловлар ҳақидаги саволга.
Эслатиб ўтамиз, Россия Ташқи ишлар вазирлиги кеча, 15 март куни АҚШга қарши жавоб санкцияларни эълон қилди. Москва “қора рўйхат”га АҚШ Президенти Жо Байден, Давлат котиби Энтони Блинкен, Мудофаа вазири Ллойд Остин, АҚШ Президентининг ўғли Хантер Байден ва бошқаларни киритган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь