Расман: Россия Байден, унинг ўғли ва Блинкенга санкция жорий қилди
Олам
−
15 Март 2022
21395Россия АҚШ раҳбарияти вакиллари ва улар билан алоқадор шахсларга нисбатан шахсий санкциялар жорий қилди. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазирлиги хабар бермоқда.
Россия дипломатик департаменти сайтида эълон қилинган “стоп рўйхати”га 13 киши киритилган. Булар:
• АҚШ Президенти Жо Байден;
• АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен;
• Пентагон раҳбари Ллойд Остин;
• Президентнинг миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчиси Жейк Салливан;
• Марказий разведка бошқармаси директори Уильям Жозеф Бёрнс;
• Штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси раиси Марк Миллей;
• Оқ уй матбуот котиби Жен Псаки;
• Президентнинг миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчиси ўринбосари Далип Сингх;
• Халқаро тараққиёт агентлиги директори Саманта Пауэр;
• АҚШ Президентининг ўғли Хантер Байден;
• АҚШ собиқ давлат котиби ва президентликка собиқ номзод Ҳиллари Клинтон;
• АҚШ молия вазирининг биринчи ўринбосари Адевейл Адейемо;
• Экспорт-импорт банки президенти ва директорлар кенгаши раиси Рета Жо Люис.
Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида айтилишича, бу чора “Россия Федерацияси юқори амалдорларининг АҚШга киришини тақиқловчи мисли кўрилмаган бир қатор санкцияларга жавобан қабул қилинган”.
LiveБарчаси