Оқ уй Россияда Байден оиласига санкциялар жорий этилишини “бемаъни қадам” деб атади

Олам

image

Россиянинг АҚШ Президенти Жо Байденнинг оила аъзоларини, жумладан унинг рафиқаси Жиллни санкциялар рўйхатига қўшиш қарори – "бемаъни қадам". Бу ҳақда Оқ уй баёнотида айтилади. 

“Мен бунга ҳеч қандай муносабат билдирмайман, фақат қуйидагилардан ташқари: бу сизга Россиянинг бундай бемаъни ҳаракатлар учун имкониятлари чексиз эканлигини кўрсатади”, дейди бугун, 28 июнь куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида Президентнинг миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчи Жейк Салливан. 

Президент вакили Германияда бўлиб ўтган G7 саммитида қатнашгандан сўнг, Байденнинг НАТО саммити учун Мадридга учаётган самолётида журналистлар билан суҳбатлашди. 

“Эҳтимол, ҳеч биримиз улар [Россия расмийлари] бундай иш қилишаётганига ҳайрон бўлмасак керак”, дейди Салливан.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 28 июнь куни Россия 25 нафар Америка Қўшма Штатлари фуқароси, жумаладан мамлакат Президенти Жо Байденнинг рафиқаси Жилл Байден ва қизи Эшли Байденга нисбатан санкциялар жорий қилди. Санкциялар рўйхатидан жой олган шахслар Россия ҳудудига кириши номаълум муддатга тақиқланган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

177

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made