Оқўрдада Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлди
Жамият
−
08 Август
2557Бугун, 8 август куни Қозоғистоннинг Оқўрда қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
“Олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди. Ўзбекистон ва Қозоғистон давлат мадҳиялари янгради. Икки мамлакат етакчилари фахрий қоровул сафи олдидан ўтдилар. Биргаликда суратга тушилди”, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, айни пайтда давлат раҳбарларининг тор доирадаги музокаралари бўлиб ўтмоқда. Томонлар Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш ва чуқурлаштиришнинг долзарб масалаларини муҳокама қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон ва Қозоғистон 7 миллиард долларлик сармоявий лойиҳалар ва савдо шартномаларини амалга оширишга келишиб олгани ҳақида ҳабар берилганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь