Қоҳира вокзалида фожиа: 28 киши қурбон бўлди
Олам
−
28 Февраль 2019
10111Кеча, 27 февраль куни Миср пойтахти Қоҳира шаҳри марказидаги Рамзис темир йўл станциясида ёнғин келиб чиқди. Оқибатда 28 киши ҳалок бўлди ва 50 дан ортиқ киши жароҳатланди. Бу ҳақда РИА Новости ёзмоқда.
Мазкур ҳодиса сабаб Миср транспорт вазири Хишам Арафат эса истеъфога чиқарилди.
Қайд этилишича, чоршанба куни поезд катта тезликда Қоҳира марказидаги Рамзис вокзали платформасига келиб урилган. Тўқнашиш оқибатидан ёқилғи бак ёниб, портлаб кетган. Сўнгра ёнғин платформа ва вагон бўйлаб тарқалган.
Ҳозирда ҳодиса жойида қутқарувчилар ва прокуратура иш олиб бормоқда. Миср бош вазири Мустафи Мадбули Рамзис вокзалига ташриф буюриб, қисқа вақт ичида ҳодиса айбдорларини топиб, жазолашга ваъда берди.
Ҳолат юзасидан Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин Миср Президенти ва халқига ҳамдарлик билдирган.