Оғир атлетикачи Мафтуна Исмоилова 4 йилга спортдан четлатилди
Спорт
−
21 Февраль 2022
6388Оғир атлетикачи Мафтуна Исмоилова допинг-синамада тақиқланган моддалар аниқланиб, 4 йил муддатга дисквалификация қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Мафтуна Исмоиловадан ўтган йилнинг ноябрь ойида мусобақадан ташқари даврда олинган допинг-синамада тақиқланган “OXANDROLONE” ва “STANOZOLOL” моддалари аниқланган.
Шу боис, Бутунжаҳон антидопинг кодексининг 2.1-моддасида кўзда тутилган антидопинг қоидабузарлиги учун ўтган йилнинг 23 декабридан бошлаб, 2025 йил 22 декабрга қадар 4 йил муддатга дисквалификация қилинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, юнон-рум курашчиси Султонбек Элмуродов допинг туфайли 4 йилга спортдан четлатилгани ҳақида хабар бергандик.
LiveБарчаси