Курашчи Султонбек Элмуродов 4 йилга спортдан четлатилди

Спорт

image

Юнон-рум курашчиси Султонбек Элмуродов допинг туфайли 4 йилга спортдан четлатилди. Бу ҳақда Миллий антидопинг агентлиги матбуот хизмати хабар берди.

“Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги ҳузуридаги Ахлоқ комиссиясининг қарорига кўра, спортчи Султонбек Элмуродовдан 2021 йил октябрь ойида мусобақадан ташқари даврда олинган допинг синамасидан тақиқланган Фуросемид моддаси аниқланган”, дейилади хабарда.

Шу боис, Султонбек Элмуродов антидопинг кодексининг 2.1 моддасида кўзда тутилган антидопинг қоидабузарлиги учун 2021 йил 23 декабрдан бошлаб, 2025 йил 22 декабрга қадар 4 йил муддатга дисквалификация қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

195

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг