Оғир атлетикачи Диёрбек Рўзметов Осиё чемпиони бўлди

Спорт

image

Тошкентда ўтаётган оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида ўзбекистонлик Диёрбек Эрматов иккита медални қўлга киритди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси маълум қилди.

-73 кг вазн тоифасида ўсмирлар ўртасида иштирок этган наманганлик Диёрбек Эрматов даст кўтариш машқида 137 кг билан олтин медалга сазовор бўлди. Афсуски, силтаб кўтаришда у қайд этган 150 кг ушбу машқдаги медалларга етарли бўлмади. Бироқ Эрматов икки кураш бўйича 287 кг билан учинчи поғонадан жой олди.

Маълумот учун, бугун кун давомида Жамила Панфилова (-55 кг), Ҳусинбой Матрасулов, Аҳлиддин Ҳасанов ҳамда Бобур Умидов (барчаси -67 кг) каби вакилларимиз ўз ёш тоифаларида медаллар учун кураш олиб боришади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

97

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг