Оғир атлетика. Мадина Файзуллаева Осиё чемпионатида 5 медални қўлга киритди
Спорт
−
23 Июль 2022
7066Тошкентда ўтказилаётган оғир атлетика бўйича ёшлар ва ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатида ўзбекистонлик Мадина Файзуллаева 5 та медални қўлга киритди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси маълум қилди.
2005 йилда туғилган атлет ҳам ўсмирлар, ҳам ёшлар тоифасида иштирок этиб, жами 5 та медални қўлга киритди. -76 кг вазн тоифасида қатнашган Файзуллаева даст кўтаришда 82 кг, силтаб кўтаришда 106 кг, икки кураш бўйича эса 188 кг натижа кўрсатди. Бу оғирликлар унга ўсмирлар тоифасида ҳар уч йўналишда олтин, ёшлар категориясида эса даст кўтариш ва умумий ҳисобда бронза медалларини келтирди.
Аввалроқ, Диёрбек Эрматов, Жамила Панфилова Осиё чемпионатида 2 тадан медал қўлга киритгани тўғрисида хабар бергандик.
Турнирнинг 7-кунига келиб Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобида 33 та медал бор.
Иброҳим Давронов
LiveБарчаси