Оғир атлетика бўйича ЖЧ. Турсуной Жабборова олтин ва кумуш медални қўлга киритди.

Спорт

image

Кеча, 16 декабрь куни Тошкентда давом этаётган оғир атлетика бўйича Жаҳон чемпионатининг 9-кунида эркаклар ўртасида 109 кггача бўлган вазнли атлетлар ўртасида финал беллашуви ўтказилган ва унда Акбар Жўраев ғалаба қозониб, Жаҳон чемпионлигини қўлга киритгани ҳақида хабар берган эдик.

Куннинг сўнгги дастурида эса аёллар ўртасида 87 кггача вазнда Турсуной Жабборова Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобига навбатдаги медалларни тақдим қилди. 

Жабборова даст кўтариш машқида 113 кг натижа қайд этиб, кичик олтин медални қўлга киритди. Силтаб кўтариш баҳсларида 131 кг тошни кўтарган бўлса-да, бу медаль учун етарли бўлмади. Бироқ, икки кураш якунига кўра 244 кг натижа қайд этган Жабборова Жаҳон чемпионати кумуш медалини қўлга киритди. 

Аёллар. 87 кг.

Анхцецег Мунхжатсан (Мўғулистон) – 250 кг (109+141 кг);

Турсуной Жабборова (Ўзбекистон) – 244 кг (113+131 кг);

Сольфрид Коанда (Норвегия) – 244 кг (103+141 кг)

Эслатиб ўтамиз, Сольфрид Коанда иккинчи бўлиб уринишни бажарган учун силтаб кўтаришда Мунхжатсандан, икки кураш якунига кўра эса Жабборовадан ортда қолди.

Маълумот учун, Ўзбекистон вакиллари ҳозирга қадар Жаҳон чемпионатида 6 та олтин, 6 та кумуш ва 2 та бронза медални қўлга киритган.


Мақола муаллифи

Теглар

Жаҳон чемпионати Оғир атлетика Турсуной Жабборова

Баҳолаганлар

21

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг