ОФК ўзбекистонлик дарвозабонни эътироф этди
Спорт
−
23 март 2023 6568 1 дақиқа
Футбол бўйича Ўзбекистон U-20 терма жамоаси посбони Отабек Боймуродов Осиё футбол конфедерацияси томонидан “Келажак юлдузи” деган номга лойиқ кўрилди. Бу ҳақда ОФК ўз расмий сайтида хабар берди.

Мухлислар томонидан ўтказилган сўровномада Боймуродов 35,3% натижа билан 1-ўринни эгаллади. Кейинги ўринларни ироқлик Али Жасим Алоиби япониялик Наоки Кумата ва Жанубий Корея вакили Ким Ён Ҳак банд этди. Жасим ва Кумата 29,5% овоз тўплаган бўлса, Ҳакга 5,8% мухлис овоз берди.
19 ёшли Отабек Боймуродов U-20 Осиё чемпионати давомида олти ўйиндан бештасида ўз дарвозаси дахлсизилигини сақлаб қолди. Шунингдек, у Жанубий Кореяга қарши пеналтилар сериясида рақибнинг 3 та тўпини бартараф этишга муваффақ бўлди. Мусобақадаги ишончли ўйинлари билан Отабек турнирнинг энг яхши дарвозабони унвони билан ҳам тақдирланди.
Live
БарчасиҚўйлиқда ҳам ёнғин содир бўлди
06 август
Ян Диоманде расман “Реал Мадрид”га ўтди
06 август