Одил Аҳмедов нега Франция клубига ўтмаган?

Спорт

image

Ўзбекистон футбол ассоциацияси вице-президенти, ўз вақтида Россиянинг “Анжи” ва “Краснодар” клубларида тўп тепган футболчи Одил Аҳмедовнинг Хитойда ўйнаган вақтларида қанча маош олгани ва ўз вақтида нега Франциянинг “Ницца” клубига ўтмагани маълум бўлди. Бу ҳақда Аҳмедов Россиянинг “Bombardir.ru” сайтига берган интервьюсида маълум қилди.

Собиқ футболчи 2017 йилда Россия чемпионатини тарк этиб, Шанхайга йўл олганди. Шунингдек, чин юртидаги фаолияти давомида у “Тианжин Теда” ва “Санчжоу Майти Лаёнс” жамоаларида ҳам ўйнаган.

"2016/17 йил қишида менда иккита вариант бор эди: “Ницца” кичик маош таклиф қилди, “Шанхай” эса бутунлай бошқача имкониятларни тақдим этди. Мен деярли 30 ёшда эдим, шунинг учун Хитойни танладим. 24-26 ёшимда мен Европага кетган бўлардим. Хитойдан кучли футболчилар етишиб чиқди ва бу менинг Осиё вариантини танлашимга сабаб бўлди”, дейди Аҳмедов

Маълум бўлишича, “Краснодар”да деярли 2 миллион евро олган Аҳмедов Хитойда икки баробар кўпроқ маош олган.

Футболчи “Аҳмедов нега футболни эмас, пулни танлади?” қабилидаги саволга ҳам жавоб берди

“Ўзбекистонда ҳам шундай ёзишганди. Ишончим комилки, шу гапни айтганлар ана шунақа таклиф тушса, бунга рози бўларди. Ҳозирда Саудия Арабистони Хитойнинг ишини такрорламоқда”, дейди у.

Маълумот учун, Одил Аҳмедов 2021 йилда футболчилик фаолиятини якунлаганди. У 2007-2021 йиллар давомида Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида 108 та ўйин ўтказиб, 21 марта рақиблар дарвозасини ишғол қилишни уддалаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Франция Одил Аҳмедов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг