Одамдан одамга юқувчи вирус яна иккита давлатда аниқланди
Олам
−
23 Январь 2020
5419Хитойнинг ўлим коронавируси 2019-nCoV яна икки мамлакатнинг беморида аниқланди. Булар Вьетнам ва Саудия Арабистони эканлиги айтилмоқда. Бу ҳақда “Reuters” агентлиги хабар бермоқда.
Вьетнам Соғлиқни сақлаш вазирлигининг махлум қилишича, Хитойнинг икки фуқароси вирусни аниқловчи тестдан ўтказилганида, уларнинг натижаси ижобий чиққан. Ота ва ўғил тана ҳароратлари кўтарилгач, 22 январь куни Хошиминдаги шифохонага ётқизилган. Кейинчалик ўғил яқиндагина Хитойнинг Ухань шаҳридан келгани маълум бўлган.
Бундан ташқари, коронавирус Саудия Арабистонининг жанубий қисмида ҳамшира бўлиб ишлайдиган ҳинд қизида учраган. Ҳиндистон Ташқи ишлар вазири Велламвелли Муралидхаран тақдим этган маълумотларга кўра, карантинда бўлган 100 нафар аёл тестдан ўтказилган. Улардан бирида вирус қайд этилган, ҳозирда у даволанишда эканлиги айтилмоқда.
Аввалроқ, мутахассилар 2019-nCoV коронавирусини муваффақиятли даволаш методини топишгани ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси