ОЧЛнинг икки карра чемпион клуби профессионал фаолиятини якунлади
Спорт
−
07 Январь 2025 2709 1 дақиқа
Осиё Чемпионлар лигасининг икки карра ғолиби ва Хитойнинг саккиз карра чемпиони “Гуанчжоу” 2025 йилда профессионал футболда иштирок этмайди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Манбага кўра, Хитой футбол ассоциацияси молиявий муаммолар туфайли жамоага янги мавсумда иштирок этиш учун рухсат бермаган.
“Клуб янги мавсумда профессионал лигага кириш учун жуда кўп ҳаракатларни амалга оширди, аммо йиллар давомида орттирилган катта қарз туфайли, профессионал лигада иштирок этиш учун маблағ етарли эмас”, дейилади баёнотда.
Маълумот ўрнида, “Гуанчжоу” 2011 йилдан 2017 йилгача, шунингдек, 2019 йилда Хитой чемпионатида ғолиб чиқди. Жамоа 2013 ва 2015 йилларда Осиё Чемпионлар Лигасида ғолиб чиқди. Йиллар давомида Марчелло Липпи, Луис Фелипе Сколари ва Фабио Каннаваро каби дунёга машҳур мутахассислар “Гуанчжоу” клубига мураббийлик қилган. Жамоа сўнгги йиллардан бери Хитой биринчи лигасида ўйнаб келаётган ва ўтган мавсумда Суперлигага чиқа олмаган эди.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025