ОЧЛ: Одил Аҳмедов жамоаси Жанубий Кореяда мағлубиятга учради
Спорт
−
13 Март 2019
4376Ҳозиргина ўзбекистонлик футболчи Одил Аҳмедов ўйнаётган “Шанхай СИПГ” клуби ОЧЛ мусобақасининг 2 турида Жанубий Кореянинг “Ульсан Ҳюндай” жамоасига қарши тўп суришди.
Аҳмедов 90 дақиқа ҳаракат қилган баҳсда, унинг жамоаси 0:1 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Киритилган ягона голга Жуниор Негао муаллифлик қилди. У 66 дақиқада хитой клуби дарвозасини ишғол этди.
Маълумот учун, мусобақанинг 3 турида “Шанхай СИПГ” 10 апрелда Австралиянинг “Сидней” клубига қарши сафарда майдонга тушишади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь