ОЧЛ. “Ал-Иттиҳод” ОКМКни йирик ҳисобда мағлуб этди
Спорт
−
18 Сентябрь 2023
10995Бугун, 18 сентябрь куни футбол бўйича Осиё Чемпионлар лигасининг (ОЧЛ) гуруҳ босқичи доирасида Тошкент вилоятининг ОКМК клуби ва Жидданинг “Ал-Иттиҳод” жамоаси ўзаро баҳс олиб борди. Миржалол Қосимов бошчилигидаги ўзбекистонлик футболчилар мезбонларга йирик ҳисобда имкониятни бой бериб қўйди.
Учрашувнинг илк дақиқалариданоқ вазиятни ўзи томонга оғдириб олган “Ал-Иттиҳод” футболчилари 11-дақиқада ҳисобни очди. Дастлабки голга Камара муаллифлик қилди. Орадан икки дақиқа ўтиб, ўйиннинг 15-дақиқасида рақиб жамоанинг навбатдаги хавфли ҳужуми Ромариньонинг голи билан якунланди, 2:0.
Баҳснинг 40-дақиқасида Дилшод Аҳмадалиев қўпол ўйнади ва Ромариньо бунга муносиб тарзда жавоб қайтарди. 42-дақиқада у пенальтидан гол киритиб, ўз номига дубл ёздириб қўйди. Учрашувнинг биринчи бўлимига япониялик бош ҳакам Кимира Ҳироюки қўшиб берган 6 дақиқа вақт ичида ҳисоб ўзгармади.
Ўйиннинг иккинчи бўлимида ҳам ҳисоб ўзгармади ва шу тариқа ОКМК 0:3 кўринишида имкониятни бой берди.