Бош вазир биринчи ўринбосарининг функционал вазифалари белгиланди

Жамият

image

Жорий йил 18 август куни Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири биринчи ўринбосарининг функционал вазифалари тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга кўра, Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Бош вазирнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси маъқуллаганидан кейин киритилган тақдимномасига биноан Ўзбекистон Президенти томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.

Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Президентга, Олий Мажлис палаталарига ва Бош вазирга ҳисобот беради.

Шунингдек, Бош вазирнинг биринчи ўринбосари ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, қурилиш, уй-жой коммунал хўжалик, йўл-транспорт инфратузилмаси, экология каби масалалар учун масъул этиб белгиланди.

Бош вазир биринчи ўринбосарининг фаолияти қуйидаги масалаларни ҳал этишга йўналтирилган:

•    ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларини ҳал этиш;

•    уй-жой коммунал хўжалик, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш
•    тизимини ривожлантириш;

•    муҳандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилмасини, шунингдек, транспорт коммуникацияларини модернизациялаш;

•    капитал қурилиш сохасидаги ислоҳотлар ва пудрат ишлари дастурларининг
•    изчил амалга оширилишини таъминлаш;

•    қурилиш ва архитектура сохасидаги ишлар сифатини назорат килиш;

•    қурилиш индустриясини ривожлантириш.

Эслатиб ўтамиз, ушбу лавозимда 2016 йил декабрдан буён Очилбой Раматов ишлаб келмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Очилбой Раматов

Баҳолаганлар

269

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг