Очиқ маълумотлар рейтингида Ўзбекистон нечанчи ўринда экани маълум бўлди
Бу қизиқ
−
10 Август 2023
6656Ўзбекистон “Open Data Watch” ташкилотининг очиқ маълумотлар рейтингида 70 балл йиғиб, жаҳон бўйича 30-ўринни, Марказий Осиёда эса 1-ўринни эгаллади. Бу ҳақда ташкилот маълумотларига таяниб Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги хабар берди.
Рейтингда Ўзбекистоннинг ўрни яхшиланишига аҳоли сони, давлат бюджети субиндикаторларидаги сезиларли ўсиш сабаб бўлган.
Ўзбекистон Open Data Inventory (ODIN) рейтингида:
- 2015 йилда 125 та мамлакат орасида 3 балл билан 125-ўринни;
- 2016 йилда 173 та мамлакат орасида 13 балл билан 168-ўринни;
- 2017 йилда 180 та мамлакат орасида 18 балл билан 167-ўринни;
- 2018 йилда 178 та мамлакат орасида 19 балл билан 168-ўринни;
- 2020 йилда 187 та мамлакат орасида 63 балл билан 44-ўринни;
- 2022 йилда 192 та мамлакат орасида 66 балл билан 40-ўринни эгаллаган.
Рейтингда Сингапур, Польша, Дания мамлакатлари юқори поғонани эгаллаган бўлса, Жанубий Судан, Гаити, Туркманистон каби давлатлар қуйи ўринда кўрсатилган.
LiveБарчаси